Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
346
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

8. Давлатнинг иқтисодий фаолияти ва инвестиция лойиҳалари

Лойиҳа таҳлилининг турли бўлимлари доирасидаги тадқиқотлар лойиҳанинг ўзаро келишиб олинган вазифаларидан келиб чиқиб олиб борилиши лозим. Кўпинча бу вазифалар, ҳудуддаги маҳаллий шароитлар лойиҳани амалга оширишга кўрсатадиган таъсирни ҳисобга олган ҳолда алоҳида секторларни ривожлантириш дастурларини акс еттиради. Бу вазифалар характерига, шунингдек, қуйидагилар ҳам таъсир кўрсатади:

  • турли тадбирларни ўтказишни кимга (давлат ёки хусусий секторга) топшириш тўрисида жамиятнинг хоҳиш-иродаси.

  • давлат лойиҳалари олдига қўйилган мақсадлар бўйича ижтимоий гуруҳларнинг ўзаро келишувга эришишига ёрдам берувчи жараёнлар.

3-мавзу. Лойиҳаларни тайёрлаш

1. Лойиҳаларни тайёрлаш тушунчаси

Ҳар қандай лойиҳа аввало оя сифатида вужудга келади. оянинг чуқур таҳлил қилиниши, ички ва ташқи омилларни ўрганилиши натижасида унинг хаққонийлиги ва ҳаётийлиги келиб чиқади.

Корхонанинг инвестиция лойиҳасини корхона раҳбари ва унинг етук мутахассислари ишлаб чиқишади. Агар корхона мутахассисларининг билими ва тажрибаси етарли бўлмаса, профессионал маслаҳатчилар хизматидан фойдаланилади. Агар йирик лойиҳалар кўп компонетларга эга бўлса, бундай лойиҳаларга тайёрлашга халқаро тажрибага эга бўлган експертлар ва маҳаллий мутахасислар жалб этилади. Уларнинг билим ва тажрибалари тайёрланган лойиҳаларнинг реал ва илмий асосланганлигини таъминлайди.

2. Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини тайёрлаш босқичлари

Инвестиция лойиҳаларини халқаро тажрибада учта йирик босқичга бўладилар:

  • инвестиция олди босқичи;

  • инвестиция босқичи;

  • янгидан вужудга келган объектларни эксплуатация қилиш босқичи.

«Лойиҳалар таҳлили» фанининг асосий вазифаси биринчи босқич тўрисида фикр юритишдир. БМТнинг ЮНИДО номли бўлими томонидан чиқарилган бюллетенида инвестиция олди босқичини тўртда йўналишга бўлиб ўрганиш тавсия этилади. Булар:

  • инвестиция концепцияларини танлаш;

  • дастлабки (бирламчи) лойиҳаларни вужудга келтириш;

  • якуний лойиҳани вужудга келтириш ва унинг техник-иқтисодий ҳамда молиявий жиҳатдан маъқуллигини баҳолаш;

  • лойиҳанинг якуний муҳокамаси ва у бўйича маълум қарорга келиш.

Инвестиция олди босқичида муқобил вариантларга эга бўлган бир неча лойиҳалар ўрганилади ва улардан самарадорлиги пастлари ёки самара бермайдиганлари чиқариб юборилади. Бундай лойиҳалар келгуси йўналишларда кўрилмайди ва бу билан жуда катта маблағ тежаблинади. Лойиҳаларнинг инвестиция олди босқичини қуйидаги чизма кўринишида ифодалаш мумкин.

3. Инвестиция имкониятларини қидиришни ташкил қилиш

Ўзбекистон Республикасида инновацион, инвестицион, ижтимоий ва бошқа турдаги лойиҳаларга инвестиция манбаъларини аниқлашдан кўра энг аввало пишиқ –пухта ишланган лойиҳаларни ишлаб чиқариш долзарб масала бўлиб ҳисобланади.

Инвестиция лойиҳалари учун ояларни қидириш ва улар ичида мақбулини танлаб олиш жуда мураккаб ҳамда масъулиятли вазифадир. Биринчидан, бу муаммони ечиш учун лойиҳани вужудга келтиришдан ким мафаатдор еканлигини билиш зарур. Агар бу лойиҳа ишлаб турган корхона учун бўлса, унда инвестиция концепцияси шу тармоқда йиилган тажриба, ундаги ходимларнинг малакаси, бозор муаммолари маълум маънода белгиланган бўлади. Бу корхоналарни бошқарувчи идоралар ҳам инвестиция концепциясини вужудга келтиришда қийналмайдилар.